Кириш Регистрация

Андрей Шевченконинг ўғли Англияда янги клуб топди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ва "Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченконинг ўғли Кристиан Англиянинг ҳаваскорлар клуби "Шолинг" билан шартнома имзолади.

"Қайиқчилар" лақаби билан танилган жамоа Жанубий лига Премьер-дивизионининг Жанубий гуруҳида иштирок этади. Бу Англия футбол лигалари тизимида еттинчи даража ҳисобланади.

Айни пайтда афсонавий украиналик футболчининг ўғли қўшилган янги клуб чемпионатнинг 8 та ўйинида 10 очко тўплаб, турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Кристиан аввал "Тоттенхэм" ва "Челси"нинг ёшлар жамоалари билан машғулот ўтказган. Бироқ якунда у фаолиятини унчалик машҳур бўлмаган "Шолинг" клубида давом эттиришга қарор қилди.

Киритилди: 10:24, 04.10.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик