"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистернинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. "Қизиллар" раҳбарияти аргентиналик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмаяпти. Унинг амалдаги келишуви 2028 йилда якунланади.
Ярим ҳимоячи бу вазиятдан норози ва миш-мишларга кўра, фаолиятини давом эттириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Transfer News Live нашри Football Insider манбасига таяниб хабар беришича, Макаллистерга "Челси" даъвогарлик қилмоқда.
"Кўклар" ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни истамоқда ва 27 ёшли футболчини январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкин.
Transfermarkt портали Алексис Мак Аллистернинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда жаҳон чемпиони "Ливерпуль" сафида 7 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













