Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Дунёнинг энг яхши дарвозабонлари ўнлиги эълон қилинди

Баҳо:
+ | -1

La Gazzetta dello Sport журналистлари жаҳон футболидаги энг яхши дарвозабонлар рейтингини эълон қилди. Рўйхатнинг биринчи ўрнини айни пайтда "Манчестер Сити" сафида тўп сураётган италиялик Жанлуижи Доннарумма эгаллади.

Иккинчи ўриндан Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жой олди. Кучли учликни Испания терма жамоаси ва Бильбаонинг "Атлетик" клуби голкипери Унай Симон якунлади.

Кучли ўнликдан, шунингдек, Давид Райя ("Арсенал"), Майк Меньян ("Милан"), Миле Свилар ("Рома"), Жоан Гарсия ("Барселона"), Ян Облак ("Атлетико"), Грегор Кобель (Дортмунднинг "Боруссия" клуби) ва Мануэль Нойер ("Бавария") ҳам жой олди.

Киритилди: 10:36, 04.10.2026.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик