Греция терма жамоаси ҳимоячиси Костас Цимикас миллий жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Биз футболчилар ва мамлакат сифатида нималарга қодир эканимизни кўрсатяпмиз. Катта ютуқларга жуда яқин турибмиз.
Ҳар бир футболчи йирик турнирда иштирок этишни истайди. Биз астойдил машғулот ўтказяпмиз. Ўтказган ушбу учта ўйинимиз, шубҳасиз, бизга катта ёрдам берди.
Улар ҳозирги даражага етиб келишимизга ва жамоавий ўйинга яхшироқ тайёрланишимизга хизмат қилди", — дея Цимикаснинг сўзларини UEFA матбуот хизмати келтиради.













