Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Сака Беллингемни алоҳида футболчи деб атади

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Букайо Сака Хорватияга қарши 7:0 ҳисобида якунланган учрашувда ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг ўйинини юқори баҳолади. УЕФА Миллатлар лигаси учинчи тури доирасида ўтган баҳсда Беллингем битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

"У ажойиб ўйнади. У Англия терма жамоасида йилнинг энг яхши футболчиси унвонига муносиб эди ва, эҳтимол, бугун ҳам учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга лойиқ эди. У алоҳида футболчи. У билан бирга ўйнаётганимдан ва Англия терма жамоасида шундай футболчи борлигидан хурсандман", — дея Саканинг сўзларини BBC келтирди.

Гуруҳдан чиқиш учун кураш ҳақида гапирар экан, футболчи қўшимча қилди:

"Олдинда яна учта ўйин бор, аммо бу ғалаба бизга, албатта, катта ишонч ва кучли туртки беради".

Испания ва Англия ҳисобида 6 тадан очко бор. Хорватия 3 очко жамғарган, Чехия эса ҳозирча очко олмаган. Испания ва Чехия бугун ўзаро майдонга тушади. Тўртинчи турда Англия 6 октябрь куни Чехияга қарши ўйнайди.

Киритилди: 11:06, 04.10.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик