Кириш Регистрация

Франция футбол федерацияси ҳаваскор клубларга 1,5 миллион евродан ажратади

Баҳо:
+ | -

Европада ёнилғи нархларининг ошиши футбол клубларига ҳам таъсир қила бошлади. Франция футбол федерацияси вазиятга аралашди: катта бюджетга эга бўлмаган ҳаваскор клубларга ёнилғи харажатларини қоплаш учун 1,5 миллион евродан компенсация ажратилади. Бу ҳақда derbyderbyderby.it нашри RMC Sport маълумотига таяниб хабар берди.

«Биз компанияларга ишонамиз. Улар ёнилғи талонларига эга бўлган ҳолда, улардан қандай фойдаланишни ўзлари ҳал қилишлари мумкин. Ким билади, эҳтимол, бу фарзандларини турли жойларга олиб бориб-келадиган ота-оналар учун ҳам асқотар», — деди федерация раҳбари Филипп Диалло.

Эслатиб ўтамиз, ёнилғи нархларининг ошиши Яқин Шарқдаги сиёсий вазият билан боғлиқ.

Киритилди: 12:17, 04.10.2026.
Ўқилди: 414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик