УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи тури доирасида бугун, 4 октябрь куни Греция ва Германия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Таҳлилчилар Германия терма жамоасининг ғалаба қозониш эҳтимолини 54,1 фоиз деб баҳолаган. Грециянинг ғалаба қозониш эҳтимоли 21,7 фоизни ташкил этса, дуранг натижа қайд этилиш эҳтимоли 24,2 фоизга тенг.
Греция терма жамоаси ФИФА рейтингида 46-ўринни эгаллаб турибди. Германия миллий жамоаси эса 12-поғонада жойлашган.













