Кириш Регистрация

Фран Гарсия «Олтин тўп»ни Ямалга эмас, бошқа футболчига берган бўларди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва «Бетис»нинг чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия «Олтин тўп»ни кимга берган бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Якшанба куни Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Чехияни ўз майдонида 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қаҳрамонларидан бири яна Ламин Ямал бўлди. «Барселона» вингери баҳс бошида чиройли гол урди.

Финал ҳуштагидан сўнг журналистлар Фран Гарсиядан Ямал «Олтин тўп»га муносибми, деб сўрашди. Аммо Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси бошқа жамоадошини танлади.

«Мен совринни Фабиан Руисга берган бўлардим. Буни аввал ҳам айтганман», — деди Гарсия. Унинг сўзларини Madrid Universal келтирди.

«Олтин тўп» соҳиби номи 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Киритилди: 12:38, 04.10.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик