Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Романо Ямални «пиар қиляпсан» деган мухлисга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал Миллатлар лигасида Чехияга қарши 3:1 ҳисобида якунланган учрашувда Испания терма жамоаси сафида яна бир бор ўзини кўрсатиб, гол урди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқдаги пости остида мухлислардан бири трансфер эксперти испаниялик юлдузни ҳаддан ташқари кўп тарғиб қилаётганини ёзди:

«У ҳақиқатан ҳам Ямални пиар қиляпти».

Бунга италиялик журналист ҳазил билан жавоб қайтарди:

«Ҳа, 9 та ўйинда 19 та голли ҳаракат қайд этган футболчига ҳақиқатан ҳам бизнинг пиаримиз жуда керак, ҳа-ҳа».

Романонинг ушбу жавоби кўплаб лайк тўплади.

Ламин Ямал 2026 йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Совринни топшириш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:09, 04.10.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик