«Манчестер Юнайтед»нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш трансфер бозорида бир қатор клублар эътиборида турибди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
32 ёшли футболчига Европа ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам бор.
Қайд этилишича, Фернандешнинг шартномасидаги товон пули 65 миллион еврони ташкил этади.
Бруну 2020 йил январидан буён «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида португалиялик футболчи 5 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













