Кириш Регистрация

«Лидс» Фарке билан янги шартнома борасида ҳали келишувга эришмади

Баҳо:
+ | -

«Лидс» ҳозирча бош мураббий Даниэль Фарке билан янги шартнома борасида келишувга эришгани йўқ. Немис мутахассисининг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади, деб хабар бермоқда Leeds Live.

49ers Enterprises ва «Лидс» Фарке билан ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда. Мураббийнинг ўзи ҳам жамоада ишлашни давом эттиришга қизиқиш билдирган, бироқ шартноманинг айрим тафсилотлари ҳали келишилмаган. Аввалроқ Фарке бу вазиятга хотиржам муносабатда эканини билдирган ва бир неча бор келажаги ҳақидаги саволларга жавоб беришдан тийилган. У ҳозир бу мавзуни муҳокама қилиш учун мос вақт эмаслигини таъкидлаган.

«Лидс» мухлислари ҳам янги шартнома имзоланмаганидан унчалик хавотирда эмас. Leeds Live томонидан ўтказилган сўровномада 1250 киши иштирок этган ва уларнинг 60 фоизи бу ҳолатдан ҳеч қандай хавотир ҳис қилмаётганини билдирган.

Фарке 2023 йилдан буён «Лидс»да ишлаб келмоқда. Шу вақт давомида у жамоани Чемпионшипдан АПЛга олиб чиқди.

Киритилди: 14:16, 04.10.2026.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик