Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Лига миллатлари доирасида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг миллий жамоанинг юлдуз ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Кейн — жуда юқори даражадаги ҳужумчи. Унга ўхшаган бошқа футболчини топиш қийин. Агар бошқа бир ҳужумчи пайдо бўлса ҳам, у аниқ Кейн бўлмайди. Бироқ биз ечим топамиз, эҳтимол, бу менсиз амалга ошар. Бунинг учун яна ўн йил керак бўлиши мумкин», — дея немис мутахассисининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида келтирди.
Сўнгги учрашувда Англия терма жамоаси сафарда Хорватияни 7:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди. Кейн ушбу баҳсда иккита гол урди.













