«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде Чемпионлар лигасида «Пари Сен-Жермен»га қарши бўлажак учрашув ҳақида Франция терма жамоасидаги шериклари Усмон Дембеле ва Дезире Дуэ билан ҳали гаплашмаганини маълум қилди.
Журналистлар Кундедан Париж клуби футболчилари билан бўлажак баҳсни муҳокама қилган-қилмагани ҳақида сўрашди.
«Йўқ, бу ҳақда ҳали гаплашганимиз йўқ. Ўйинга ҳали вақт бор. Ҳозирча бутун эътиборимиз терма жамоа йиғинига қаратилган. Қолаверса, унгача клубларимиз сафида бошқа учрашувларни ҳам ўтказишимиз керак. Аммо вақти келганда, албатта, бу ҳақда гаплашиб оламиз», — деди Кунде.
«ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тур учрашуви 20 октябрь куни Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади.
Унга қадар «Барселона» «Хетафе», «Галатасарой» ва «Бетис» билан, «ПСЖ» эса «Ле-Ман», «Манчестер Сити» ва «Страсбур»га қарши майдонга тушади.













