Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Португалия вазири: «Криштиану Роналду мамлакат бренди учун улкан аҳамиятга эга»

Баҳо:
+ | -

Португалия иқтисодиёт вазири Мануэл Каштру Алмейда «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду мамлакатнинг халқаро имижига жуда катта таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

«Криштиану Роналду Португалия брендини тарғиб қилиш ва унинг қадрини оширишга улкан ҳисса қўшмоқда. У — Португалиядан чиққан энг машҳур инсон. Кўпчилик мамлакатимизни айнан Криштиану туфайли танийди.

Португалия келажакда ҳам бу имкониятга таяна олса, яхши бўларди. Мамлакат брендини тарғиб қилиш нуқтаи назаридан Криштиану жуда катта аҳамиятга эга. У Португалия брендига бераётган салоҳиятдан фойдаланишни давом эттириш мамлакат учун жуда фойдали бўларди», — деди Алмейда.

Аввалроқ Роналду Копенгагенда Данияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви олдидан мураббий билан юзага келган можаро сабаб Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган эди. Ўша баҳс 4:2 ҳисобида якунланган.

Шундан сўнг Криштиану терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Киритилди: 18:00, 04.10.2026.
Ўқилди: 1018 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик