Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Челси» Алекс Скотт учун курашда етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+2 | -

«Челси» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт учун курашда асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Хаби Алонсо жамоаси англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқчи. Скоттга «Ливерпуль» ва «Арсенал» ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган ёзги трансфер ойнасида «Борнмут» «Челси»нинг Скотт бўйича бир нечта таклифини, жумладан, 60 миллион фунтдан ортиқ қийматдаги таклифни ҳам рад этган. Шунга қарамай, Лондон клуби футболчига бўлган қизиқишини йўқотмаган.

Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га сотилганидан сўнг, «Челси» ярим ҳимоя чизиғини январда ҳам, келаси ёзда ҳам кучайтиришни режалаштирмоқда. «Борнмут» Скоттни қишки трансфер ойнасида сотмасликка қатъий қарор қилган, аммо «Челси» уни ёзгача кутишга тайёр.

Жорий мавсум якунланганидан сўнг Скоттнинг «Борнмут» билан шартномаси тугашига бир йил қолади. Клуб 23 ёшли футболчи билан янги келишув тузишга ҳаракат қилди, аммо музокараларда ҳозирча силжиш йўқ. Айни пайтда томонлар бутун эътиборни жорий мавсумга қаратишга келишиб олган.

Жорий мавсумда Алекс Скотт Англия Премьер-лигасида 5 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди.

Киритилди: 18:20, 04.10.2026.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик