Жорий мавсумда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида дриблинг самарадорлиги бўйича энг яхши кўрсаткич Ян Диомандега тегишли.
Камида 20 марта рақибни дриблинг орқали алдашга уринган футболчилар орасида Диоманде 25 уринишнинг 18 тасини муваффақиятли якунлаб, 72 фоизлик натижа қайд этган.
Иккинчи ўринда «Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем бормоқда. Англиялик футболчи 29 марта дриблингга киришиб, 20 ҳолатда рақибини ортда қолдирган — 69 фоиз.
Учинчи натижа Килиан Мбаппега тегишли. Франциялик ҳужумчининг 41 уринишидан 25 таси муваффақиятли чиққан — 61 фоиз.
«Барселона» вингери Ламин Ямал эса энг кўп дриблингга киришган футболчи бўлиб турибди. 19 ёшли испаниялик 50 уринишнинг 30 тасида муваффақият қозонган ва унинг самарадорлиги 60 фоизни ташкил этмоқда.
Энг юқори дриблинг самарадорлиги:
— Ян Диоманде — 72% (18/25)
— Жуд Беллингем — 69% (20/29)
— Килиан Мбаппе — 61% (25/41)
— Ламин Ямал — 60% (30/50)
— Мигел Сьерра — 60% (18/30)
Шу тариқа, Ямал муваффақият фоизи бўйича тўртинчи ўринда бўлса-да, умумий муваффақиятли дриблинглар сони бўйича ушбу бешликда 30 та натижа билан етакчилик қилмоқда.













