Кириш Регистрация

«Нефтчи»нинг икки муҳим футболчиси сафга қайтди

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» навбатдаги муҳим учрашувга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Назорат учрашувидан сўнг бир кунлик қисқа дам олган Фарғона клубининг асосий таркиб футболчилари бугун яна машғулотларга қайтди.

Жамоа учун энг муҳим янгиликлардан бири — Владимир Йовович ва Боян Цигернинг сафга қайтиши бўлди. Жароҳатларини тўлиқ даволаган тажрибали футболчилар умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиб, жамоадошлари билан тўлиқ ҳажмда ишлади.

Эрталабки машғулотда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва чидамлилигини ошириш, шунингдек, техник ҳаракатларни такомиллаштиришга қаратилди.

Мураббийлар штаби томонидан берилган машқлар юқори суръатда бажарилди. Футболчилар белгиланган вазифаларни интизом ва жиддий ёндашув асосида амалга оширди.

«Нефтчи» навбатдаги учрашувини 7 октябрь куни «Хоразм»га қарши ўз майдонида ўтказади.

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:33, 04.10.2026.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик