Бугун Қибрайдаги стадионда «Локомотив» ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.
Сермаҳсул кечган баҳсда Наманган клуби 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Суҳроб Нуруллоев «Локомотив»ни олдинга олиб чиқди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлим якунида Жасур Яхшибоев «Локомотив»га яна устунликни қайтарди. 59-дақиқада эса у ўзининг иккинчи голини уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Шундан сўнг «Навбаҳор» ташаббусни қўлга олди. 76-дақиқада Асад Раҳимжонов ҳисобни қисқартирди, 85-дақиқада эса Жасур Жалолиддинов пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.
Учрашувнинг 89-дақиқасида Анасхон Камолов гол киритиб, «Навбаҳор»нинг иродали ғалабасини таъминлади.
«Локомотив» — «Навбаҳор» — 3:4
Голлар: Суҳроб Нуруллоев, 16 — 1:0; Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 26 — 1:1; Жасур Яхшибоев, 45 — 2:1; Жасур Яхшибоев, 59 — 3:1; Асад Раҳимжонов, 76 — 3:2; Жасур Жалолиддинов, 85 (пенальти) — 3:3; Анасхон Камолов, 89 — 3:4.













