Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Кунде Зиданнинг футболчилар билан мулоқоти ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде Зинедин Зидан қўл остидаги миллий жамоадаги иш жараёни ҳақида фикр билдирди.

Зидан ва янги мураббийлар штаби ҳақида:

«Ҳаммаси жуда яхши кетмоқда. Мураббий футболчиларга жуда яқин, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам мулоқот қилишни яхши кўради. Мураббийлар штаби ҳам бизга янада кучли бўлишимиз учун доимо маслаҳат беришга ва ёрдамлашишга тайёр».

Зиданнинг ўйин услуби ҳақида:

«Тўпни йўқотганимизда агрессив ҳаракат қилишга, юқори прессинг уюштиришга ва рақибга ҳимоядан осон чиқиб кетиш имконини бермасликка ҳаракат қиламиз.

Тўп бизда бўлганида назоратни сақлашни истаймиз, аммо вазият талаб қилса, олдинга қараб тезроқ ва вертикал ўйнашга ҳам интиламиз.

Биз тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ўйинда ўсишда давом этамиз. Ҳар икки жиҳатда ҳам яна ривожланишимиз учун имконият бор», — деди «Барселона» футболчиси.

Киритилди: 18:55, 04.10.2026.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик