Франция терма жамоаси ва Англиянинг "Ливерпуль" клубида тўп тепаётган 21 ёшли марказий ҳимоячи Жереми Жаке Поль Погбани ўз кумири деб атади.
"Поль Погба доимо мен учун ўрнак бўлган ва ҳозир ҳам шундайлигича қолмоқда. Мен унинг фаолиятини доимо кузатиб келганман", — дея ёш футболчининг сўзларини Франциянинг Telefoot нашри келтирди.
33 ёшли Погба 2026 йил ёзидан буён клубсиз қолмоқда. Ярим ҳимоячининг сўнгги жамоаси Франциянинг "Монако" клуби бўлган.
Аввалроқ у "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Погба Франция терма жамоаси сафида 91 та учрашув ўтказган. У миллий жамоа билан жаҳон чемпиони бўлган ва УЕФА Миллатлар лигаси совринини қўлга киритган.













