Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Барселона" ҳимоячиси ўзининг ҳозирги формасини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде айни пайтда ўзининг одатий даражасида ўйнамаётганини тан олди. Шу сабабли у ҳам клубида, ҳам Франция терма жамоасида захира ўриндиғида қолмоқда.

"Жисмоний жиҳатдан ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, соғлигим билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар ўйнамаётган бўлсам, демак, бу мураббийнинг қарори. Эҳтимол, ҳозир ўз имкониятларимдан анча паст даражада ҳаракат қилаётгандирман.

Мен бу вазиятни қабул қиламан ва керакли формамни қайтариш учун ишлашда давом этаман", — дея Кунденинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Кунде 2022 йилдан буён "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 10:48, 05.10.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик