Кириш Регистрация

Кроос: "Беллингем формасида бўлса, ундан яхшиси йўқ"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Тони Кроос жамоа ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг ўйинига юқори баҳо берди.

Англиялик футболчи "Қироллик клуби" сафида мавсумни жуда яхши бошлади. Шунингдек, у яқинда Англия терма жамоасининг Хорватияга қарши учрашувида (7:0) ҳам ажойиб ўйин намойиш этиб, бир гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

"Менимча, Беллингем айни пайтда энг мукаммал ярим ҳимоячи. Жуд энг яхши формасида бўлса, у дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи", — дея Крооснинг сўзларини Madrid Zone келтирди.

Тони Кроос 2014 йилдан 2024 йилга қадар "Реал" шарафини ҳимоя қилган.

Жуд Беллингем жорий мавсумда Жозе Моуриньо жамоаси сафида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирди.

Киритилди: 12:21, 05.10.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик