Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Николо Барелла ёзда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати пайтида қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечиргани ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, мусобақани четдан кузатиш жуда оғир бўлган.
"Терма жамоадаги фаолиятингни Европа чемпионатидаги ғалаба билан бошлаб, кейин кетма-кет икки марта Жаҳон чемпионатига чиқа олмасанг, танқиддан қочиб бўлмаслигини тушунасан. Бундай вазиятда ўзингда куч топиб, аввалги даражага қайтишинг керак.
Ўша кеча ва ундан кейинги ойлар жуда оғир ўтди. Аммо ҳаётда ҳам, футболда ҳам доимо олдинга ҳаракат қилиш керак", — дея Барелланинг сўзларини fcinter1908.it нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси ғолиб чиқди.













