"Барселона"нинг собиқ футболчиси Андрес Иньеста ярим ҳимоячи Родри Эрнандеснинг трансфери каталонияликларнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятини оширадими, деган саволга жавоб берди.
"Ҳа, албатта. Таркибингда Родри каби футболчи бўлса, бу шубҳасиз жамоа даражасини оширади. Унинг савияси, майдондаги роли ва ўйинни тушуниш қобилияти жамоага олдинга яна бир қадам ташлаш имконини беради", — деди Иньеста Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
"Барселона" Родрини ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"дан харид қилди. У каталонияликлар сафида барча мусобақалар ҳисобида 7 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













