Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Мурилло учун АПЛ грандлари курашга киришди

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" марказий ҳимоячиси Мурилло фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун "Челси", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, "Ноттингем Форест" қишки трансфер ойнасида Мурилло билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Муриллонинг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда бразилиялик ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 5 та учрашувда майдонга тушди.

Киритилди: 13:41, 05.10.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик