«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста каталонияликларнинг марказий ярим ҳимоя чизиғи ҳақида фикр билдирди.
«Менга Педри ёқади ва мен уни яхши кўраман, лекин Фермин, Дани Ольмо ва Гави ҳам менга жуда ёқади. Менимча, қайсидир битта футболчини алоҳида ажратиб кўрсатиш керак эмас. Уларнинг барчасида энг яхши жиҳатлар бор», — деди Иньеста Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Испания чемпионатининг янги мавсумида «Барселона» еттита учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 21 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Энг яқин таъқибчиларидан беш очко олдинда.
10 октябрь куни «Барселона» ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилади. Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган учрашув бошланишига бош ҳакам 19:30 да ҳуштак чалади.













