Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан қанот ҳимоячилари позициясидаги футболчилар сифати билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун Франция футбол федерациясидан чора кўришни талаб қилди. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди.
Зидан миллий техник директор Юбер Фурньега ушбу позиция учун янги футболчиларни тайёрлашга қаратилган узоқ муддатли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилган.
Мураббий Франция U21 терма жамоаси бош мураббийи Жеральд Батикль ва U20 жамоаси устози Бернар Диомедуга ҳам тегишли кўрсатмалар берган. Зидан истиқболли футболчиларни ёшлар терма жамоалари босқичиданоқ қанот ҳимоячиси позициясида синаб кўришни истамоқда.
Жорий халқаро танаффус давомида қанот ҳимоясида аслида марказий ҳимоячи бўлган "Монако" футболчиси Кристиан Мависса ва "Ланс" вакили Исмаэло Ганиудан фойдаланилди.













