Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Хёйсен рулда телефон ишлатган сурати сабаб мухлислар танқидига учради (Фото)

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳимоячиси Дин Хёйсен жамоадоши Тьяго Питарч билан автомобилда телефон ушлаб тушган сурати тарқалганидан сўнг ижтимоий тармоқларда танқидларга учради.

Мадрид клуби мухлислари футболчини Испания қонунчилигини бузганликда айблаб, унинг хатти-ҳаракатини кескин танқид қилди.

"У бир вақтнинг ўзида хабар ёзяпти ва машина ҳайдаяпти. Кейин эса буни яна интернетга жойлаяпти", — деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Хёйсен Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте уни ЖЧ-2026 учун қайдномага киритмаганидан сўнг яна миллий жамоага чақирув олди.

Ҳимоячи 10 октябрь куни "Реал"нинг "Вильярреал"га қарши навбатдаги учрашувида дисквалификация сабаб иштирок этмайди. У халқаро танаффус олдидан "Атлетико"га қарши Мадрид дербисида (1:2) қизил карточка олган эди.

Киритилди: 16:15, 05.10.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик