Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Реал»нинг собиқ футболчиси Винисиусни қаттиқ танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ футболчиси Иполито Ринкон Винисиуснинг мавсум бошидаги ўйинига баҳо берди.

Ветеран бразилиялик футболчини танқид қилди. Мутахассис вингер захирага ўтиши керак, деб ҳисоблайди.

«Асосий таркибдаги ўринга маоши билан эмас, майдондаги ўйини билан эришиш керак. Винисиус йилига 25 миллион евро олаётгани учун албатта ўйнаши шартми?! Йўқ, мен уни захирага ўтқизган бўлардим», — дея Ринконнинг сўзларини Cope келтирмоқда.

Винисиус ёзда «Реал» билан янги шартнома имзолади. Бразилиялик футболчи клубини алмаштириши мумкин эди. Вингерга «Арсенал» қизиқиш билдирган. Бироқ Винисиус Мадридда қолишни истади.

Киритилди: 17:21, 05.10.2026.
Ўқилди: 1062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик