Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Рой Киннинг Жуд Беллингем ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
Кин Англиянинг Хорватия устидан қозонган ғалабасидан сўнг ярим ҳимоячи футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бирига айланиши мумкинлигини айтган эди.
"Жуда жиддий баёнот. Аммо унга эксперт сифатида айнан шунинг учун ҳақ тўлашади!
Мен Рой Кинни жуда ҳурмат қиламан, аммо буни шарҳламайман. Агар бу унинг фикри бўлса, демак, бу жуда яхши сўзлар.
У бизнинг футболчимизни танқид қилмаяпти, аксинча, унга комплимент айтяпти. Шунинг учун менга уни ҳимоя қилиш ёки яна нимадир шарҳлашнинг ҳожати йўқ", — деди Тухель.
Англия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни Чехияга қарши ўтказади.













