Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм

"Интер" етакчиларидан бири машғулотларга қайтди

Баҳо:
+ | -

"Интер" ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалханоглу жароҳатидан тикланди ва Италия чемпионатининг навбатдаги турида майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда Goal нашри Sportmediaset'га таяниб хабар берди.

Туркиялик футболчи 8 сентябрь куни Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ўнг соннинг яқинлаштирувчи мушагидан жароҳат олган эди. Бугун Чалханоглу умумий гуруҳ билан машғулот ўтказди.

Кутилишича, 10 октябрь куни "Парма"га қарши уй учрашувида Чалханоглу "Интер"нинг асосий таркибида майдонга тушади. Шунингдек, ҳимоячилар Федерико Димарко ва Жед Спенс ҳам жамоа қайдномасига қайтиши кутилмоқда.

"Интер" 13 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Рома" ва "Лацио" ҳам худди шунча очко тўплаган. "Парма" эса 15-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 21:50, 05.10.2026.
Ўқилди: 649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик