Франция терма жамоаси ҳужумчиси Майкл Олисе Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида Бельгияга қарши ўтказилган уй учрашувида (4:1) 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Opta маълумотларига кўра, 24 ёшли француз 2026 йилда миллий терма жамоа сафида 7 та гол урди ва 10 та голли узатма берди. Франция терма жамоаси тарихида бир календарь йил давомида бундан кўпроқ самарали ҳаракатни фақат Тьерри Анри қайд этган — у 2003 йилда 19 та голли ҳаракатга эришган.
Олисе Франция миллий терма жамоасида 2024 йил сентябрь ойида дебют қилган. У шу вақтга қадар терма жамоа сафида 29 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урган ва 12 та голли узатма берган.













