Франция терма жамоаси футболчиси Майкл Олисе журналистлар билан суҳбатда одатдагидек камгап бўлди.
«Бавария» вингери Бельгияга қарши Миллатлар лигаси баҳсида яна бир бор юқори савиядаги ўйини билан эътибор марказида бўлди. У меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган 60-дақиқада захирадан майдонга тушди ва икки гол ҳамда битта голли узатма қайд этди. Якунда Франция 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Стад де Франс» трибуналари Олисега «Олтин тўп»ни беришни талаб қилиб, унинг номини олқишлади. Учрашувдан кейин журналистлар 24 ёшли футболчидан бу ҳақда сўрашди, аммо у батафсил жавоб беришни истамади.
«Менда айтадиган гап йўқ», — деди Олисе TF1 телеканалига табассум билан.
Майкл Олисе Миллатлар лигасининг жорий мавсумида тўртта ўйинда 4 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.













