Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Монтелла: «Биз Италиядан ёмон эмасдик, ҳатто яхшироқ ҳам ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

Туркия терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла Миллатлар лигасида Италияга қарши ўтказилган ва 1:3 ҳисобида бой берилган учрашув ҳақида фикр билдирди.

Туркияликлар 61-дақиқада Арал Шимширнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб, Италия яна олдинга чиқди ва баҳс охирида учинчи голни ҳам киритди.

«Бу ерда «ҳафсаласи пир бўлиш» деган ибора тўғри келадими, билмайман. Чунки биз, шубҳасиз, яхши ўйин кўрсатдик. Италиядан ёмон эмасдик, ҳатто айрим жиҳатларда яхшироқ ҳам ҳаракат қилдик. Футболчиларимнинг кайфияти ва характери менга ёқди.

Рақиб жарима майдони яқинида тўғри қарорлар қабул қилишда етишмовчилик бўлди. Шунингдек, ўз жарима майдонимизга қилинган югуришларни яхшироқ назорат қилишимиз мумкин эди. Менинг ягона эътирозларим шу.

Аммо футбол шундай ўйин. Бундай даражада ҳамма нарсани майда деталлар ҳал қилади. Биз учун бу жуда фойдали тажриба бўлди», — деди Монтелла.

Туркия терма жамоаси «А» гуруҳида ўтказган тўртта учрашувнинг барчасида мағлуб бўлиб, турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 05:14, 06.10.2026.
Ўқилди: 397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик