Италия терма жамоаси ҳимоячиси Риккардо Калафьори миллий жамоадаги илк голини айнан Болоньяда ургани ўзи учун рамзий аҳамиятга эга эканини айтди. Футболчи аввалроқ маҳаллий «Болонья» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Калафьори Миллатлар лигасида Туркияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, Италиянинг иккинчи голини урди. Баҳс 3:1 ҳисобида италияликлар фойдасига якунланди.
«Арсенал» ҳимоячиси учун бу Италия терма жамоасидаги 17-учрашувида урилган илк гол бўлди.
«Гўё ҳаммаси тақдирга битилгандек: айнан шу ерда дебют қилганман, энди эса биринчи голимни ҳам шу ерда урдим. Бу шаҳар ва бу мухлислардан жуда қарздорман.
Уларга қандайдир тарзда миннатдорчилик билдиришни истардим ва бу жуда ҳиссиётли лаҳза бўлди. Анчадан бери ўйин пайтида бундай туйғуларни бошдан кечирмаган эдим. Бу воқеа мени ҳақиқатан ҳам қаттиқ таъсирлантирди», — деди Калафьори.
Тўртта турдан сўнг Италия 7 очко билан ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.













