Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Шерки: «Бундай муҳит ҳукм сурган жамоани кам кўрганман»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Шерки Миллатлар лигасида Бельгия устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоадаги муҳит ва Майкл Олисе билан муносабати ҳақида фикр билдирди.

«Айримлар нима дейишидан қатъи назар, Майкл билан муносабатимиз ҳақиқатан ҳам жуда яхши. Матбуотда футболчилар ҳақида ёзиладиган ҳар бир гапга ишониш керак эмас.

Бундай яхши муҳит ҳукм сурган жамоани кам кўрганман. Бу ерда ўйнашдан завқ оласан ва бу майдонда ҳам яққол сезилади.

Биз учрашув осон бўлмаслигини билардик. Майкл билан масъулиятни ўз зиммамизга олишни истадик. Бундай кунларда футболдан фақат завқ олиш керак», — деди Шерки.

Футболчи ўзи урган гол ҳақида ҳам гапирди.

«Ҳа, голим барчани, биринчи навбатда ўзимни босимдан бироз халос қилди. Мен ўйнайдиган позиция ҳар бир учрашувни юқори савияда ва тўлиқ ўтказишни талаб қилади. Футболни яхши тушунадиганлар буни билади.

Мен барқарор ўйнашим, иккинчи тўплар учун курашда фаол бўлишим керак», — деди у.

Франция терма жамоаси 10 очко билан ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 05:45, 06.10.2026.
Ўқилди: 578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик