Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Билич 0:7 ҳисобидаги мағлубиятдан ҳам ижобий жиҳат топди

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Славен Билич футболчиларидан Англияга қарши уйдаги 0:7 ҳисобидаги оғир мағлубиятни ёдда сақлашни сўради. Мутахассиснинг таъкидлашича, бундай ўйинлар барибир унутилмайди, аммо улардан тўғри хулоса чиқариш мумкин.

«Агар бундай вазиятларнинг қандайдир ижобий томони бўлса, у ҳам жавоб реакциясини талаб қилишидир. Эртага жамоадан айнан шуни кутаман», — деди Билич.

Мутахассис футболчилардан албатта ғалаба қозонишни талаб қилмаётганини, аммо Испанияга қарши ўйинда майдонга чиқиб, бор кучини беришлари шартлигини таъкидлади.

Хорватия Испания ва Англияга қарши сўнгги икки учрашувда мағлуб бўлди. Бу баҳсларда жамоанинг умумий тўплар нисбати 1:11 ни ташкил қилди.

Билич шу билан бирга, Хорватияда ҳали ҳам турнир плей-офф босқичига чиқиш имконияти сақланиб қолаётганини эслатди.

Киритилди: 08:10, 06.10.2026.
Ўқилди: 342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик