Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Атлетико» Симеоненинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» клуби бош мураббий Диего Симеоненинг келажаги бўйича қарор қабул қилди. Аргентиналик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

AS нашри маълумотига кўра, клуб ичида Симеонени жамоа бош мураббийи сифатида сақлаб қолиш ва у билан шартномани узайтириш керак, деган фикр устунлик қилмоқда. Ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган бўлса-да, келишувга эришишда жиддий муаммолар бўлиши кутилмаяпти.

«Симеоне ишлашда давом этишни истайди. Клуб ҳам, умуман олганда, шу фикрда. Шунинг учун барча томонлар учун келишувга эришиш жиддий муаммо бўлмаслиги керак», — дейилади хабарда.

Диего Симеоне «Атлетико»ни 2011 йил декабридан буён бошқариб келмоқда. У жамоа бош мураббийи сифатида 800 дан ортиқ учрашув ўтказган.

Киритилди: 08:37, 06.10.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик