Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Барса» Рафинья билан шартномани узайтириш масаласини якунламоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Рафинья Диас билан шартномани узайтириш масаласини шу ҳафтанинг ўзида якунлаши кутилмоқда. Бу ҳақда The Touchline испаниялик журналист Рамон Сальмурига таяниб хабар берди.

Аввалроқ «Барселона» уч нафар футболчиси билан янги шартнома имзолашни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Улардан бири айнан Рафинья ҳисобланади.

Бразилиялик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Рафинья «Лидс»дан келиб қўшилганидан буён «Барселона» сафида бешинчи мавсумини ўтказмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 14 та гол уришга улгурди ва октябрь ойи ҳолатига кўра Европанинг топ-чемпионатларидаги энг сермаҳсул футболчилардан бири бўлиб турибди.

Киритилди: 08:38, 06.10.2026.
Ўқилди: 387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик