Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Билич: «Хорватия Миллатлар лигасида ғолиб чиқмоқчи»

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Славен Билич сўнгги йирик мағлубиятларга қарамай, Миллатлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган.

«Мени миллий жамоага қандай натижа учун таклиф қилишганини жуда яхши биламан. Биз ушбу турнирда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Режамиз қолган ўйинларда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритишдан иборат», — дея бош мураббийнинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси сўнгги икки учрашувда Испанияга 1:4 ва Англияга 0:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Уч турдан сўнг Билич шогирдлари 3 очко билан ўз гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:48, 06.10.2026.
Ўқилди: 209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик