Бразилиялик ҳужумчи Ришарлисон "Тоттенхэм" таркибига қайтмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Men in Blazers подкастида маълум қилди.
Манбага кўра, футболчи билан "шпорлар" бош мураббийи Роберто Де Дзерби ўртасида ярашув бўлиши амримаҳол.
"Де Дзерби мавсум бошида Ришарлисон билан гаплашиб, унга янги шартномани муҳокама қилишни таклиф этганини айтганда ёлғон гапирмаган. У футболчини жамоада сақлаб қолишни истаган. Аммо Ришарлисоннинг ўзи кетишни хоҳлаган", — деди Романо.
Журналистнинг айтишича, трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Ришарлисон "Эвертон"га ўтишдан бош тортиб, "Тоттенхэм" раҳбариятини қаттиқ норози қилган.
Клублар ўзаро боғлиқ икки трансфер бўйича келишиб олган эди: Ришарлисон "Эвертон"га ўтиши, Ндиайе эса аксинча, "Тоттенхэм" сафига қўшилиши керак эди. Аммо бразилиялик футболчининг рад жавобидан кейин ҳар икки трансфер ҳам амалга ошмай қолган.
Романо таъкидлашича, катта эҳтимол билан "Тоттенхэм" январь ойида Ришарлисон билан хайрлашади.













