Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Юлдуз футболчи «Барселона»нинг умумий гуруҳига қайтди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг каталониялик «Барселона» таркибига қайтишга яқин. Бу ҳақда Mundo Deportivo журналистлари хабар берди.

Манбага кўра, ярим ҳимоячи «кўк-анорранглилар»нинг умумий гуруҳида машғулотларни қайта бошлаган. Бунга қадар у индивидуал дастур асосида шуғулланиб келган. Френки қарийб тўрт ойлик танаффусдан сўнг биринчи марта жамоадошлари билан бирга машғулот ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг 2026 йилги жаҳон чемпионатида олган тизза жароҳати сабаб сафдан чиққан эди. Футболчи операциядан воз кечиб, консерватив даволаниш курсидан ўтган.

Ла Лиганинг етти тури якунларига кўра, «Барселона» 21 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 16:25, 06.10.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик