Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Манчестер Юнайтед» «Милан» ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг француз ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана, айни пайтда «Севилья»да ижара асосида ўйнамоқда, Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

TEAMtalk хабар беришича, 27 ёшли ярим ҳимоячига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.

Испания клуби футболчини «Лион»га ўтиши амалга ошмаганидан сўнг сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олган. Футболчининг «Милан» билан шартномаси 2028 йил ўрталаригача амал қилади. Таянч ярим ҳимоячининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Қўшимча қилиб ўтамиз, Фофана жорий мавсумда Испания Ла Лигасида 4 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урган.

Киритилди: 17:51, 06.10.2026.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик