УЕФА Миллатлар Лигасида Ирландия Республикаси ва Исроил ўртасидаги 1:1 ҳисобидаги дуранг пайтида содир бўлган воқеалар бўйича текширув бошлади.
Ўйин танаффусида жамоалар аъзолари ўртасида можаро келиб чиқди. Ирландия Республикасининг жисмоний тайёргарлик бўйича раҳбари Дэмиен Дойл исроиллик футболчилардан бири унга тупурганини даъво қилди.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ўзининг ахлоқ ва интизом инспекторига вазиятни текширишни буюрганини эълон қилди.













