Ярим ҳимоячи Мартин Эдегор сентябрь ойи якунларига кўра Лондоннинг "Арсенал" клубида энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Жамоани ортидан эргаштиради. Мартин Эдегор сентябрь ойининг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди", — дейилади клубнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий хабарида.
2026 йил сентябрь ойида Мартин Эдегор "Арсенал" сафида барча мусобақалар доирасида 5 та учрашувда майдонга тушди. Норвегиялик ярим ҳимоячи ушбу ўйинларда 2 та гол урди.













