Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Миллатлар лигаси. Хорватия — Испания. Таркиблар маълум

Баҳо:
+ | -

Бугун, 6 октябрь куни УЕФА Миллатлар лигаси "А" лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган Хорватия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Баҳс Хорватиянинг Сплит шаҳридаги "Полюд" стадионида ўтказилади. Учрашувни бельгиялик ҳакам Эрик Ламбрехтс бошқариб боради. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 23:45 да чалинади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари:

Хорватия: Ливакович, Станишич, Гвардиол, Вушкович, Шутало, Ковачич, Модрич, Влашич, Перишич, Якич, Матанович.

Испания: Унай Симон, Кубарси, Лапорт, Кукурелья, Пубиль, Родри, Педри, Алекс Баэна, Ольмо, Ямал, Оярсабаль.

Гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Хорватия 12 ноябрь куни Англияга қарши майдонга тушади. Испания эса худди шу куни Чехия билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигасининг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида португалияликлар Испанияни асосий ва қўшимча вақтдаги 2:2 ҳисобидан сўнг пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:47, 06.10.2026.
Ўқилди: 606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик