Ломбардия маъмурий суди "Интер" ва "Милан" билан боғлиқ барча бешта даъвони рад этди. Бу ҳақда Calciomercato.com хабар берди.
Даъволар янги стадион лойиҳаси, "Сан-Сиро" мажмуасини сотиш бўйича муниципалитет қарорлари ҳамда 2025 йил 5 ноябрда имзоланган аренани сотиб олиш шартномасига тааллуқли эди.
Шу тариқа, Милан муниципалитети томонидан стадионни икки клубга сотиш билан боғлиқ суд баҳси якунланди ва янги стадион лойиҳасини амалга ошириш учун йўл очилди.
Янги арена "Интер" ва "Милан"га тегишли бўлади ҳамда амалдаги "Сан-Сиро" стадиони ёнида жойлашади.
Шунингдек, стадион атрофидаги ҳудудни ҳам тўлиқ реконструкция қилиш режалаштирилган.













