Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Ди Мария: "Мессини бахтли ва хотиржам кўриш биз учун қувонч"

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария Лионель Мессининг миллий жамоа сафидаги хайрлашув учрашуви ҳақида фикр билдирди.

39 ёшли ҳужумчи Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги ўйинини Бенинга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказади. Баҳс 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланади.

"Бугун суратлар ва видеоларни кўрдим. У бор кучини берганини билиб, уни шунчалик бахтли ва хотиржам ҳолда кўриш биз учун қувончли. Шунинг учун у бу лаҳзадан завқ олиши керак, биз эса унга умримизнинг охиригача миннатдор бўлишимиз лозим.

Мен унга ўйин олдидан кўришишимизни айтдим. Мен четдан кузатаман ва барча аргентиналиклар каби бу манзарадан завқ оламан.

Биз кўп йилларни бирга ўтказганимизни биламан. Мен учун Диего Марадона қўл остида машғулот ўтказиш ва мен тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайдиган Лео билан бирга ўйнаш катта шараф эди", — деди "Росарио Сентраль" футболчиси.

Киритилди: 23:26, 06.10.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик