Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Харри Кейн терма жамоалар тўпурарлари рейтингида еттинчи ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида Чехияга қарши 3:0 ҳисобида якунланган учрашувда дубль қайд этди.

33 ёшли форвард Англия миллий жамоаси сафидаги 90 ва 91-голларини урди. Шу тариқа, Кейн терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Малайзия шарафини ҳимоя қилган Мохтар Даҳарини ортда қолдириб, якка ҳолда еттинчи ўринга кўтарилди. Даҳари терма жамоа сафида 89 та гол урган.

Рейтингда Португалия терма жамоаси сафида 146 та гол урган Криштиану Роналду етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Аргентина учун 125 та гол урган Лионель Месси, учинчи поғонада эса Эрон терма жамоасида 108 та гол қайд этган Али Даеи бормоқда.

Шунингдек, кучли олтиликдан Ҳиндистон терма жамоаси сафида 95 та гол урган Сунил Чхетри, Бельгия учун 94 та гол қайд этган Ромелу Лукаку ва Польша миллий жамоасида 92 та гол урган Роберт Левандовски ҳам ўрин олган.

Киритилди: 04:50, 07.10.2026.
Ўқилди: 259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик