Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Алаба «Удинезе»га ўтиши ҳақида: «Бу мен учун энг тўғри йўл эди»

Баҳо:
+ | -

Тажрибали австриялик футболчи Давид Алаба Италиянинг «Удинезе» клубидаги янги жамоадошлари билан танишди ва кутилмаган трансфери ҳақида фикр билдирди.

«Аввало, мени илиқ кутиб олган барчага миннатдорлик билдирмоқчиман. Биринчи кунданоқ ўзимни жуда қулай ҳис қилдим ва бу менга катта ёрдам берди.

Мураббий билан бир неча бор суҳбатлашдим. У менга лойиҳа ҳақида гапириб берди ва ишонч бағишлади. Мен қарорни шошилиб қабул қилмадим — ҳаммасини яхшилаб ўйлаб чиқдим ва якунда бу мен учун энг тўғри йўл эканини англадим.

А Серия — мен анчадан бери ўз кучимни синаб кўришни хоҳлаб келган чемпионат. Ниҳоят бундай имкониятга эга бўлганимдан хурсандман», — дея Алабанинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Давид Алаба фаолияти давомида «Бавария» ва «Реал» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 05:12, 07.10.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик